Ёш қиз 30 даража совуқда музлаб қолиб, тирик қолишга муваффақ бўлди

Бу бемаъни ҳазил ёки ўйдирмага ўхшайди. Бироқ, воқеа ҳақиқатан ҳам 1980 йилда АҚШнинг Миннесота штатида содир бўлди.

19 ёшли Жин Хиллиард меҳмондорчиликдан қайтаётган пайтда машинаси чуқурликка сирғалиб кетди. Машинасини бу чуқурликдан мустақил чиқара олмаслигини англаб етган қиз воқеа содир бўлган жойдан тахминан уч километр узоқликда яшайдиган дўсти Уолли Нелсон яшайдиган уйга йўл олиб, ўша ерда тунаб қолишга қарор қилди.

Ярим тун, ҳарорат 20 даража совуқ бўлиб қолган эди. Қиз дастлаб йўлда адашди, бир неча соат сарсон юриб, ниҳоят излаган уйни кўрди. У остонага яқин келди-ю, ҳушидан кетди. Кейинчалик унинг айтган сўзларига кўра, сўнгги хотирасида уйнинг қиёфаси муҳрланиб қолган, кейин ҳамма нарса чексиз зулматга ўралиб қолган.

Уолли уни эрталаб соат 7 да остонада топди. Бутунлай музлаб қолган Жин қаттиқ муз ҳайкалига ўхшарди. Айниқса, унинг очиқ кўзлари жуда қўрқинчли эди. Қўрқиб кетган дўсти қизнинг ўлиб қолган, деб ўйлаб ичкарига тортди. Иссиқ хонада унинг бурнидан енгил буғ чиқа бошлади, Уолли бутунлай музлаб қолган тананинг тубида ҳали ҳам ҳаёт милтиллаётганини тушунди.

Тириклик белгиси ва имконсиз қутқарилиш

Нельсон жабрланувчини энг яқин шифохонага олиб борди. Юзи кулранг тусни олган, кўзлари эса бутунлай қотиб қолган қизни кўрган шифокорлар унинг юраги дақиқада атиги 12 зарба ураётганинианиқлади. Унинг тириклигидан ҳайратда қолган шифокорлар ижобий натижага эришиш имконияти деярли йўқ, деб айтишди, чунки қаттиқ тўқималарга дори юбориш учун игна киритишнинг иложи йўқ эди.

Ҳатто тана ҳароратни ўлчашнинг ҳам иложи бўлмади, чунки термометр жабрланувчининг жуда паст кўрсаткичларига жавоб бермади. Шифокорлар барча кўрсаткичларга кўра ўлиши керак бўлган, аммо яшашда давом этаётган бу ғайриоддий беморни электр кўрпага ўрашди.

Тирик!

Бир-икки соат ўтгач, бемор қимирлай бошлади. Ва у ўзига келди. Жисмоний жиҳатдан у ўзини яхши ҳис қиларди, лекин кутилмаган муҳит  - шифохона бўлими, оломон шифокорлар, ғалати ҳислардан саросимага тушди. Аста-секин музлаш белгиларидеярли оқибатларсиз йўқола бошлади.

Совуқдан жабрланган бемор касалхонада 49 кунётди.

Шифокорлар Жиннинг омон қолиши сабабларини аниқ тушунтира олишмади. Ҳозир аёл 60 ёшдан ошган ва у оддий, тўлақонли ҳаёт кечирмоқда. Фақат асаб тўқималари шикастланганлиги сабабли танасининг айрим қисмларида сезувчанликнинг йўқолиши унга ёшлигидаги ҳайратланарли синовларни эслатиб туради. Яшаш имконияти билан солиштирганда, бу шунчаки арзимас икир-чикирлардир.

Жиннинг бу саргузашти бир нечта ҳужжатли фильмлар учун асос бўлди.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.