Электр тармоқлари корхонасидан ноқонуний бўшатилган ходимга 71 миллион сўм иш ҳақи ундириб берилди

Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг ижро варақасига асосан қарздор Самарқанд вилоят ҲЭТК АЖдан ундирувчи ходим С.Г. фойдасига 73 194 095 сўм иш ҳақи ундириш тўғрисидаги ижро хужжати келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритуви қўзғатилиб қарор нусхаси қарздорга ижро қилиш учун юборилган.

Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочиси Бегзод Турдиевга кўра, олиб борилган ижро тадбирлари давомида қарздор вилоят ҲЭТК АЖдан ундирувчи ходим С.Г. фойдасига 73 194 095 сўм иш ҳақи тўлиқ ундирилган.