Нарпайда автомашина уриб юбориши оқибатида уч нафар йўловчи вафот этди
- 26.04.2019 20:10
- 542
- Жамият
Шу йилнинг 24 апрель куни соат 00:20 да Навоий вилоятида яшовчи фуқаро Б.И. ўз бошқарувида бўлган “Наво синотрюк” русумли, давлат рақами 30 696 ТАА бўлган автомашинасида Нарпай тумани Олтиўғил маҳалласида яшовчи 4 нафар фуқарони уриб юборган. Воқеа оқибатида 3 нафар йўловчи воқеа жойида вафот этади, бир нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Бугун – 26 апрель куни мазкур ҳодиса Самарқанд вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари У.Шарипов иштирокида Олтиўғил ва Бедан маҳаллалари аҳолиси билан бирга муҳокама этилди.
Учрашувда ушбу мудҳиш йўл-транспорт ҳодисасига сабаб бўлган омилар таҳлил этилиб, йўлларда ҳаракатланишда амалдаги қоидаларга қатъий риоя қилиш лозимлиги таъкидланди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа