1 апрелдан ногиронлик нафақаси ва пенсиясининг энг кам миқдори оширилади
- 21.02.2022 14:58
- 690
- Иқтисодиёт
Бугун АОКАда Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқарма бошлиғи Фаррух Пардаев иштирокида ўтказилган брифингда Президент фармони мазмун-моҳияти юзасидан маълумот берилди:
2022 йил 1 апрелдан:
● меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ҳамда иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — 440 000 сўмдан 622 000 сўмгача оширилади;
● ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 минг сўм миқдорида нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилади.
Теглар:
пенсия
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа