100 ёшли нок дарахтларига “Давлат табиат ёдгорлиги” мақоми берилди
- 09.06.2022 12:10
- 206
- Самарқанд
Самарқанд туманидаги Гулбоғ маҳалласида яшовчи кекса авлод вакилларининг айтишича, 1900 йилларда маҳалланинг 5 гектарли ер майдонига Россия давлатидан ўрмон маликаси навли нок кўчатлари келтириб экилган.
Ҳозирда ушбу боғнинг 2 гектар ер майдонида 110 туп 100 ёш ва ундан катта бўлган нок дарахтлари сақлаб қолинган. Қолган 3 гектар ер майдонга қайтадан шу турдаги 1200 туп нок кўчатлари экилган.
Самарқанд вилояти Экология бошқармаси ходимлари маҳаллага бориб, боғни ўрганишгач, 110 туп ўрмон маликаси навли нок дарахтларига “Давлат табиат ёдгорлиги” мақомини бериш бўйича хулоса қилишган.
Теглар:
дарахтлар