Минг кишига 1139 та: Дунёдаги автомобиллар сони кўп бўлган давлатлар ўнталиги

Шубҳасиз, Европа давлатлари ўзининг энг кўп автомобиль эгалари билан рейтинглардаги биринчи ўринни эгаллаб келади. Бу ерда бир нечта омиллар роль ўйнайди, асосийси, одамларнинг кундалик саёҳатлар учун кичкинагина машина сотиб олиш учун маблағи етиши.

Эътиборингизга ҳар 1000 кишига энг кўп автомобиль тўғри келадиган 10 та давлатни кўрсатадиган харита тақдим этамиз.

10-ўрин - Литва

Picture background

Статистик маълумотларга кўра, мамлакатда ҳар 1000 кишига 565 та машина тўғри келади, яъни том маънода ҳар бир оилада автомобиль бор. Бу аҳолиси кам (2 893 887 киши) бўлган кичик мамлакат ва аслида шаҳарга чиқиш учун машина керак эмас, лекин сайёҳлар иложи борича кўпроқ диққатга сазовор жойларни томоша қилиши ва ижарага олинган машинада айланиши учун ажойиб имконият яратиб берилган.

9-ўрин - Мальта

Picture background

Эҳтимол, кимдир бундай митти қуёшли орол мамлакат борлиги ҳақида эшитмагандир. Ҳар томондан сув билан ўралган мамлакатнинг ҳар 1000 аҳолисига 595 та автомобиль тўғри келади ва агар бирор киши машинада саёҳатга чиқишни режалаштирса, бошланган ҳар бир саёҳати шу давлатнинг чегарасида тугайди.

8-ўрин - Янги Зеландия

Picture background

Расмий маълумотларга кўра, Янги Зеландиядаги ҳар 1000 аҳолига 597 та машина тўғри келади. Бу ерда машина олдинги икки давлат фуқароларига қараганда кўпроқ керак, чунки маҳаллий гўзаллик одамларни ўз мамлакати бўйлаб саёҳат қилишга чорлайди ва дам олиш кунлари аҳоли табиат қўйнига албатта шахсий машинасида чиқади.

 7-ўрин - Италия

Picture background

Шимолида мода ва байрамлар, жанубида эса узумзорлар ва маҳаллий ландшафт ва осойишталик муҳити ҳукм сурадиган бу давлатнинг бой тарихи алоҳида эътиборга лойиқ. Ҳа, италияликлар овқатда, ичимликлар ва модада барча брендларни нозик дид билан танлайди.

Ламборгини (Lamborghini), Мазэрати (Maserati), Феррари (Ferrari) каби автомобиллар шулар жумласидандир. Айтиш жоизки, 1000 кишига 684 машина тўғри келадиган италияликларнинг ўзлари бу брендларда “юрмасдан” оддийроқ машиналарни афзал кўришади.

6-ўрин - Пуэрто-Рико

Шимолий Америкадаги оролларда жойлашган ва харитада топилиши қийин бўлган мамлакатнинг ҳар 1000 кишисига 629 та автомобиль тўғри келади.

5-ўрин - Исландия

Йилига 5 сантиметрга катталашиб бораётган, қора йўллар, шунингдек, меҳрибон ва ҳалол одамлари билан машҳур Исландияда 1000 кишига 646 та автомобиль тўғри келади. Шахсий транспортнинг бундай юқори улуши катта маош, узоқ масофалар, саёҳатга чорловчи гўзал манзаралар билан ҳамоҳанг тарзда ўзини оқлайди. Айтганча, Исландияда жамоат транспорти камдан-кам учрайди ва автобуслар узоқ йўлга бормайди.

4-ўрин – Люксембург

1000 кишига 673 та машина. Ҳа, бу пойтахт-мамлакатнинг ўзи Люксембург деб аталади. Ва агар сиз бу мамлакатни ўтмиш, отлар, саройлар ва шоҳлар макони деб ўйлаган бўлсангиз, янглишасиз, улар ҳам XXI асрда яшашади. Қизиғи, бундай митти мамлакатда машина борадиган жойнинг камлиги жуда кўп саволларни  туғдиради.  Ягона тушунтириш - бу одамларнинг “пулни қаерга қўйишни билмаслигида...”.

3-ўрин - Монако

Ҳашаматли машиналарни кўришни хоҳлайсизми? Унда сиз шунчаки чипта олиш ва меҳмонхона хонасида яшаш учун пул тўплашингиз керак, Монакода барча нарса жуда қиммат. Ўйин-кулги ва ҳашамат билан машҳур мамлакатда 1000 кишига 729 та машина тўғри келади. Бу кўпми ёки озми, ўзингизга ҳавола!

2-ўрин - Лихтенштейн

Европадаги энг бой давлат Лихтенштейн князлиги 11 та муниципал округ (коммуналар)га бўлинган ва бу кичик давлатнинг ўз пойтахти бор – Вадуз шаҳри. Бу ердаги машиналарнинг кўплигига келсак, 1000 кишига 744 та машина тўғри келади.

1-ўрин - Сан-Марино

Picture background

Энг қизиғи, 32 минг аҳолига эга давлатнинг ҳар 1000 аҳолисига 1139 та автомобиль тўғри келади. Ва бу ерда тушунтиришга бериладиган ҳеч нарса йўқ! Мабодо бу мамлакатнинг қаердалигини аниқлашга қарор қилсангиз, унда бир маслаҳат, Италиянинг ёнидаги кичкина бир нуқтага қаранг.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.