11 минг дона “Президент совғаси” ҳудудларга жўнатилди
- 28.12.2020 10:21
- 158
- Ўзбекистон

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган 3-15 ёшдаги болалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун 11 000 дона “Президент совғаси” тайёрланиб ҳудудларга юборилмоқда.
“Президент совғаси” таркибига 20 турдаги ширинлик, 3 турдаги ўқув қуроллари ва 2 турдаги жиҳозлар киритилган.
“Президент совғаси” Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, вилоятига “Uzbekistan Airways” АЖ самолётлари орқали ва қолган вилоятларга автотранспорт орқали етказилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан ҳозирланган совғалар ҳудудий ҳокимликлар иштирокида жорий йилнинг 29-30 декабрь кунлари етказиб берилади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги “Президент арчаси” тадбирлари COVID-2019 вируси билан боғлиқ вазиятни инобатга олган, болалар соғлигини асраш мақсадида карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда ташкил этилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Туҳмат билан қамалган суд раиси оқланди
- 2 соат аввал
- Жиноят ва жазо
Бўлган воқеа: Қалдирғоч келди
- Бугун, 09:07
- Мутолаа
Самарқандда 69 та қизил тоифали мактаблар бор
- Кеча, 17:38
- Таълим