11 нафар боксчимиз чорак финалга етиб келди

Бугун Тошкент вақти билан соат 14:00 дан бокс бўйича бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг чорак финал баҳслари бошланади. Ушбу босқичда кубалик боксчилар кўпроқни ташкил этмоқда - 12 нафар, ундан кейинги ўринда ўзбекистонликлар - 11 нафар. Шунингдек, Россиядан 8 нафар, Қозоғистондан 7 нафар боксчи чорак финалда ўз рақиблари билан рингга кўтарилади.

Қуйида бугун ЖЧ чорак финалида жанг қиладиган боксчиларимиз рўйхати билан танишинг. Ғолиблар ЖЧ медалини нақд қилиб қўйишади!

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Томоя Цубои (Япония) (Б ринг, 14:00)

-57 кг: Абдумалик Халoков - Ишиш Юсуф (Иордания) (Б ринг, 14:25 дан сўнг)

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Лоунес Хамраоуи (Франция) (А ринг, 15:10 дан сўнг)

-71 кг: Саиджамшид Жаъфаров - Игорь Свиридченков (Россия) (Б ринг, 15:25 дан сўнг)

-92 кг Лазизбек Мулложонов - Сезар Ла Круз (Куба) (А ринг, 16:25 дан сўнг)

-54 кг: Ойбек Жўраев - Габриэль Эскобар (Испания) (Б ринг, 18:40 дан сўнг)

-60 кг: Мужибилло Турсунов - Всеволод Шумков (Россия) (Б ринг, 18:55 дан сўнг)

-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Рониэль Иглесиас (Куба) (Б ринг, 19:25 дан сўнг)

-75 кг: Аълохон Абдуллаев - Филип Акилов (Венгрия), (Б ринг, 19:55 дан сўнг)

-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев - Альфонсо Домингез (Озарбайжон) (А ринг, 20:25 дан сўнг)

+92 кг: Баҳодир Жалолов - Қамшибек Конкабаев (Қозоғистон) (Б ринг, 21:10 дан сўнг)