11 ноябрь “Касаба уюшмалари куни” бўлади
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг навбатдаги VIII қурултойи видеоконференцалоқа тарзида ўтказилди.
Вилоятимиздаги ташкилот ва муассасалардан сайланган делегатлар видеомулоқотни Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида кузатиб борди.
Тадбирда вилоят ҳокими Э.Турдимов ҳам иштирок этди.
Дастлаб, Президент Ш.Мирзиёевнинг қурултой иштирокчиларига йўллаган байрам табригини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ўқиб эшиттирди.
Табрикда 11 ноябрни “Касаба уюшмалари куни” деб белгилаш таклифи билдирилди. Шунингдек, кейинги йилларда жамият ҳаётида касаба уюшмаси тизимининг ўрни ва роли ошгани қайд этилди. Қурултойдан кейин касаба уюшмаси янгича иш бошлаши таъкидланди.
Қурултойда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг янги таркибдаги кенгаши сайланди. Шу пайтгача федерацияга раҳбарлик қилган Қудратулла Рафиқов навбатдаги муддатга раисликка тасдиқланди.
Ҳусан ЭЛТОЕВ.