14 миллиард 800 миллион сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилди
- 01.01.2020 10:53
- 46
- Иқтисодиёт
Самарқанд вилоятида 2019 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 14 миллиард 800 миллион сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан ишлаб чиқариш индекси 106,2 фоизга етиши тахмин қилинмоқда.
Аҳолининг халқ истеъмоли товарларига бўлган талабни қондириш, импорт ўрнини босувчи экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасида ҳам бир қатор дастурлар амалга оширилмоқда.
Давлат дастурларида белгиланган лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш натижасида ўтган икки йилда 2 719,4 миллиард сўмлик 357 та саноат лойиҳаси ишга туширилди ва 8 494 та янги иш ўрни яратилди.
Самарқанд вилояти иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси.
Теглар:
Саноат