15 йиллик тажрибага эга уй хизматчиси вазир ўринбосари бўлди
- 03.02.2022 11:43
- 114
- Хориж
Чили президенти Габриэль Борич собиқ уй хизматчиси Луз Видални аёллар ишлари бўйича вазир ўринбосари этиб тайинлади.
15 йиллик тажрибага эга уй хизматчиси Луз Видал Уирикео аёллар ва гендер адлия вазири ўринбосари бўлди. Президент тегишли фармонни имзолади, дейилади сиёсатчининг Twitterда эълон қилган баёнотида.
Аёл узоқ йиллар мамлакатнинг пойтахт ҳудудидаги турли оилаларда меҳнат қилган ва уй хизматчилари касаба уюшмаси раҳбари лавозимини эгаллаган.
Маълумки, 2021 йил декабрь ойида Чилидаги президентлик сайловларида 35 ёшли социалист номзод Габриэль Борич ғалаба қозонган эди. Талабалар норозилигининг собиқ етакчиси ва мамлакатнинг Антарктика ҳудудлари бўйича депутати мамлакат тарихидаги энг ёш етакчига айланди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!