18 ёшли фуқаро “Captiva” ағдарилиб кетиши оқибатида вафот этди

Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида “Captiva” автомобилини ҳайдаб кетаётган, 2002 йилда туғилган фуқаро ЙТҲ содир этиб, воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизматининг хабар қилишича, ҳодиса 24 июль куни соат 12:10 ларда Сардоба тумани Қўрғонтепа маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р-33 автомобиль йўлининг “Найман-Даштобод” йўналишининг 29-километрида содир бўлган.

Фуқаро У.Х. ҳеч қандай тегишли ҳужжатларсиз фуқаро Р.Н.га тегишли “Captiva” автомашинасини ҳайдаб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиши оқибатида автомашина ағдарилиб кетган.

Ҳолат юзасидан Сардоба тумани ИИБ тергов бўлинмаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.