20 йиллик бошқарувдан сўнг Путин ҳокимияти заифлашдими?
2019 йил 6 август жума куни Россия президенти Борис Елцин Владимир Путинни бош вазир этиб тайинлаганига 20 йил бўлди. Бунгача Путин хавфсизлик хизмати бошлиғи бўлиб, сиёсатда ҳеч қандай тажрибага эга эмаслиги учун жуда машҳур бўлмаган эди, деб ёзади Human.uz.
Ўшанда кўпчилик орадан 20 йил ўтса ҳамки, бу инсон ҳамон ҳокимиятда бўлиши ва дунё сиёсатида муҳим роль ўйнашини тахмин қилмаган бўлса керак.
Аммо, Путиннинг ҳокимиятга келишининг 20 йиллик юбилейи Кремл етакчиси учун қийин бўлган вазиятга тўғри келмоқда.
Ўсишдан тўхтаган иқтисодиёт ва инсонларнинг ёмонлашаётган яшаш тарзи Путиннинг шахсиятига путур етказмоқда.
Минглаб инсон қамоққа олинган, Москвада авж олаётган норозилик намойишлари ҳам Путиннинг бошқарувига маълум бир миқдорда ишончсизлик келтирмоқда, дейиш мумкин.
Ғарбдаги дўстларнинг душманга айланиши
Унинг дастлабки президентлик йилларида Россияда кучли иқтисодий ўсиш кузатилди ва албатта, бунда Путиннинг ўрни катта.
Ўша пайтлар Путин ғарб давлатлари билан ҳамкорлик қилишга тайёр эди. Ҳатто, Путин биринчилардан бўлиб 11 сентябрь фожеасидан сўнг президент Бушга қўнғироқ қилиб ҳамдардлик билдирган.
Реутерс мухбири Андрю Осборннинг айтишича, Афғонистондаги Толибонларга қарши курашиш учун Путин АҚШга ёрдам берган.
Аммо, 2004 йилда Украинада бўлган революция Путиннинг муносбатини тамомила ўзгартириб юборди.
Кремл бу ҳодисани Россиянинг Украинадаги таъсирини камайтиришга қаратилган хориж давлатларининг режаси деб ишонди. Ғарб давлатларининг Ироқ масаласига аралашиши вазиятни янада оғирлаштирди.
2014 йил Россия Қримни аннексия қилди ва натижада Россия Ғарбдан ажралиб қолишига олиб келди, лекин бу ҳодиса мамлакатда Путиннинг қуллаб-қувватланишини оширди ва Кремлнинг ташқи сиёсати тўғри эканлигига кўпчилик ишонди.
Путиннинг етакчилиги хусусида саволлар
Рус лебералчилари Путиннинг етакчилиги борасида у ҳокимиятга келгандан бери шубҳага боришади. Бунга Путин КГБдан чиққанлиги ва бош вазир сифатида Чечен сепаратчиларига қўллаган оғир чоралари сабаб қилиб кўрсатилади.
Сепаратчилар айбдор деб топилган портлашлар хусусида ҳам саволлар бисёр, аммо кўплар бу портлашлар атайин уюштирилган ва бундан кўзланган мақсад Чеченистонда ҳарбий ҳаракатларни янада кўпайтириш бўлган деб тахмин қилади.
Бироқ кўпчилик Путинни Совет Иттифоқи қулагандан сўнг Россиянинг қудратини қайта тиклаган инсон сифатида кўради.
Иқтисодиётнинг пасайиши Путин учун жиддий муаммоми?
Давлат иқтисодиётининг ёмонлашуви Путин учун ёмон хабар каби бўлди, дейиш мумкин.
2018 йил Путин президентлик сайловида ғалаба қозонди. Сиёсий таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Путиннинг бу ғалабаси Россияда бошқа муносиб номзод бўлмагани сабабли эришилган экан.
Мутахассис Константин Калачев мулоҳазаларига кўра, Путиннинг рейтинги ҳақида турлича фикр билдириш мумкин:
“Путиннинг рейтинги бугунги кунда ўтмишда бўлганига нисбатан анча ўзгарди. Олдин Путинни кўпчилик қадрлагани, ардоқлагани учун унинг рейтинги баланд бўлган, ҳозир эса президентликка муқобил номзоднинг ўзи мавжуд эмаслиги учун шундай. Аммо одамлар лойиқ номзод қидирмоқдалар ва шундай шундай етакчи пайдо бўлиши билан Путиннинг рейтинги пасаяди”.
Ўтган ёзда сайловлардан сўнг яшаш тарзидан қониқмаслик оқибатида мамлакат бўйлаб оммавий норозилик ҳаракатлари бошланди. Баъзи тадқиқотчилар Россия жамиятидаги бундай норозилик ҳолатларини олдингиларидан фарқли равишда бўлаётгани ҳақида гапира бошлади.
Келажакда нима бўлади?
Экспертларнинг айтишича, 2024 йил унинг президентлик ваколати тугагандан сўнг ҳам Путин ва унинг жамоаси ҳокимиятда қолиш учун йўл топади.
Диёр Шомирзаев.