20 ёшли кўринишга эга қария

- Бразилиялик 60 ёшли Нил Марино ўзининг қандай қилиб 20 ёшли кўринишини сирини очди. У бунга мунтазам шуғулланиш орқали эришган экан, - деб хабар беради "The Sun" ижтимоий тармоғи.

Эркакнинг ташқи кўриниши тармоқдан фойдаланувчи кўпчиликни ҳайратга солди. Бразилияликнинг чеҳрасида бирорта ажин йўқ, сочига оқ оралаган бўлса-да жисмоний ҳолати аъло даражада, ёшига нисбатан уч карра ёш кўринади. «Менинг ёшим 32 да, кўринишим 86 дай, бу оламда нимадир жойида эмас», деб ёзади обуначиларидан бири ажабланиб. Бошқа бирини эса «Нил Марино юзи 30 ёшда, танаси эса 20 ёшда», деб ҳисоблайди.

- Ўзини ташқи қиёфасига қизиқиш ортиб кетгач, бразилиялик машғулотлар ҳақида батафсил ҳикоя қилди.

“Мен ҳафтага беш кун - ҳар куни 100 мартадан беш марта ўтириб-тураман. Куннинг иккинчи ярмида ҳар куни, бу ҳам беш марта залда тош кўтариш билан шуғулланаман ва ҳар куни велосипедда ёки пиёда юраман", деб ёзади Марино.

Мушук келтирган омад

Американинг Вашингтон штати, Такома шаҳри почтаси ходими йўқолган мушукни қутқариш эвасига лотореяда жекпотни ютиб олди.

Почтачи Жозеф Валдхерр хат-хабар тарқатиб юрар экан, мушук "миёв"лашини эшитди. Жозеф атрофни қараб чиқди, бироқ жониворни топмади. У эртаси куни ўша ерда яна "миёв"лаган овозни эшитди ва уйлардан бири деворининг тор тирқишидан тиқилиб қолган мушукни кўрди. Уни қутқариб, уйига олиб келган Жозеф мушукча унга омад олиб келишини ҳис этди. У дўконга бориб лоторея сотиб олди. Орадан икки кун ўтгач, почтачи хотини билан лоторея ўйини натижаларини текшириб кўрди ва… хурсанд бўлганидан сал бўлмаса ҳушини йўқотаёзди.

Унинг лотореяси рақамида 717,5 минг доллар ютуқ чиққанди.

"Дайди мушукча шарофати билан ютуққа эришдим", дейди почтачи. Мушук Пичес деган ном олди ва хонадон арзандасига айланди.

- Худога шукур, ҳеч нарсага муҳтож эмасмиз. Ютуқ пулимизни хайр-эҳсон ишларига сарфлаймиз, - дейди Жозеф.

Тоғаймурод Шомуродов тайёрлади.