2020 йилнинг 9 ойида самарқандликларга қанча ипотека кредити ажратилди?
Шу йилнинг 9 ойи давомида юртимизда тижорат банклари томонидан 50 627 нафар жисмоний шахсга 6,4 триллион сўм миқдорида ипотека кредити ажратилди. Самарқанд вилоятида эса бу даврда 3 127 нафар жисмоний шахс 625 миллиард сўм миқдорида ипотека кредити олди.
Ажратилган ипотека кредитлари суммасининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан энг юқори ўсиши (126 фоиз) бўйича Самарқанд вилояти Тошкент шаҳридан кейинги ўриндан жой олди.
Жорий йилда вилоятда ажратилган ипотека кредитларининг 621,0 миллиард сўми “Қишлоқ қурилиш инвест” ва “Ўзшаҳар қурилиш инвест” инжиниринг компанияси томонидан қурилган ва бирламчи бозордаги бошқа уйларни, шунингдек, 4,0 миллиард сўми иккиламчи бозордаги уйларни сотиб олиш учун ажратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, янги тартиб асосида республика бўйича 3 695 нафар фуқарога 793,3 миллиард сўм, вилоятимизда эса 1 082 нафар фуқарога 215,8 миллиард сўм ипотека кредитлари ажратилди. Янги тартиб асосида ажратилган мазкур ипотека кредитларининг юқори улушлари Самарқанд вилояти, Тошкент шаҳри, Навоий ҳамда Фарғона вилоятлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
С.Абдуалимов,
Марказий банкнинг Самарқанд вилояти бош бошқармаси бўлим бошлиғи.