2023 йилда Европа тикланиш ва тараққиёт банки бошқарув кенгаши йиғилиши Самарқандда ўтказилади(ми?)

Ўзбекистон 2023 йилда Европа тикланиш ва тараққиёт банки бошқарув кенгашининг йиллик йиғилишини Самарқанд шаҳрида ўтказишни таклиф қилди.

"Бу таклиф Кенгаш аъзолари ва Банк раҳбариятининг ижобий реакциясига сабаб бўлди. Бугунги кунда Самарқанд барча мезонлар бўйича ушбу тадбирни ўтказиш ҳуқуқига асосий даъвогарлардан бири бўлиб қолмоқда", дейилади Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборотида.

Эслатиб ўтамиз, Лондонда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Директорлари кенгашининг махсус йиғилиши бўлиб ўтди.