2023/2024-ўқув йили учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони ҳақида маълумот берилди: Энг кўп абитуриентлар Самарқанд вилоятидан

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2023/2024-ўқув йили учун рўйхатдан ўтган абитуриентларнинг 9 июль соат 18:00 ҳолатига сони ҳақида маълумот берди.

Маълум қилинишича, ОТМларнинг бакалавриатига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони — 316 976 нафарни ташкил этмоқда.

Абитуриентларнинг таълим тили бўйича тақсимоти:
- ўзбек тили — 273 385 нафар;
- рус тили — 36 216 нафар;
- қорақалпоқ тили — 6 213 нафар;
- бошқа тиллар — 1 162 нафар.

Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти (биринчи таълим йўналишига нисбатан):
- кундузги таълим шакли — 212 917 нафар;
- кечки таълим шакли — 8 128 нафар;
- сиртқи таълим шакли — 93 437 нафар;
- масофавий таълим шакли — 2 494 нафар.

Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар (биринчи таълим йўналишига нисбатан):
- Ўзбекистон миллий университети — 12 287 нафар;
- Тошкент ахборот технологиялари университети — 10 098 нафар;
- Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети — 10 046 нафар;
- Тошкент давлат педагогика университети — 9 864 нафар;
- Тошкент давлат иқтисодиёт университети — 9 719 нафар.

Абитуриентларнинг доимий яшаш ҳудуди бўйича топ-5 талик:
- Самарқанд вилояти — 32 852 нафар;
- Қашқадарё вилояти — 30 169 нафар;
- Тошкент вилояти — 29 328 нафар;
- Андижон вилояти — 28 463 нафар;
- Фарғона вилояти — 25 313 нафар.