2025 йилнинг энг яхши ёввойи табиат фотосуратлари
Ўтзордаги оқ айиқ, қариндошларидан ажралиб турган тошбақа, совуқ қишда уя қурган лайлаклар...
Associated Pressнинг ушбу ноёб фотосуратлар жамланмаси ҳаётнинг ҳам мўрт, ҳам узлуксиз занжир эканлигини таъкидлайди.

Агентлик сиёсатчилар, таниқли шахслар, долзарб воқеалар ва янгиликлардан ташқари, ўз медиа кутубхонасини мунтазам равишда ҳайвонлар,қушлар ва табиатнинг улуғворлигини акс эттирадиган фотосуратлар билан бойитиб туради.
2025 йил ҳам бундан мустасно бўлмади. ҚуйидаAssociated Press фотомухбирлари объективига кутилмаганда тушган ҳайвонлар ва қушларнинг тасвирлари келтирилган.
Фотосуратлардан бирида Россиянинг Чукоткаденгизи Колючин оролидаги ташландиқ тадқиқот станцияси яқинидаги ёлғиз оқ айиқ тасвирланган.Қутб йиртқичи ўзи билмаган ҳолда ўзини қорли муз қатламларида эмас, балки ўтлоқли майдонда топди.

Яна бир кадрда Германиянинг Долмен шаҳри яқинидаги далада деярли инсон аралашувисиз яшайдиган подадаги онаси тарбиялаётган ёввойи той яқиндан суратга олинган.

Гулдан нектар сўраётган колибри

Франкфурт яқинидаги Вергейм фермасида янги туғилган қорақуш жўжа онаси патлари орасидан бошини чиқариб дунё билан танишяпти. Германия, 14 июл, 2025 йил.
Лондондаги Уимблдон теннис ва крокет мусобақаларини ёритишга келган мухбирларнинг камера объективи бамайлихотир кўк календула гулидан гулчангларни йиғиб олаётган асаларини туширишга муваффақ бўлди.
Қизиқ, Лондон парки бўйлаб кузги барглар орасидан югуриб бораётган кулранг олмахон қаерга шошиляпти экан?
Исроилнинг Ҳула водийсидаги тонгда кўчиб кетишга ҳозирланаётган турналар.

Бразилия Амазонкасидаги Абуфари биологик қўриқхонасидаги янги туғилган альбинос тошбақа нега бошқа қариндош-уруғларидан ажралиб туриши ҳақида фикр юритяпти чоғи.

Қаранг-а, фотосуратчи Ҳиндистондаги Казиранга миллий боғидаги дарахт устида дам олаётган игуанани топиб олиб, суратга туширибди.

Германиянинг Франкфурт шаҳри яқинидаги Вергейм шаҳрида 7 даража совуқдан омон қолган лайлаклар қуёшни интиқлик билан кутяпти.

Колумбиядаги Богота ботаника боғида кўргазмага қўйилган ҳашаротхўр ўсимлик ўлжасини тутишга шайланмоқда...

Россиянинг Шарқий Босфоридаги икки оқ думли сув бургутлари ов қилишда етакчилик учун баҳслашяпти.

***
Фотосуратлар кундалик ҳаёт ва ўлимнинг чексиз алмашинувидаги гўзалликларнинг кўзга кўринмас оламини очиб беради: Барча қийинчиликларга қарамай, расмлар табиатдаги ҳаёт ўз оқимида давом этавериши ҳақида гапирса ажабмас...
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.