25 ёшли аёл йўлга ётиб олиб, автомобиллар ҳаракатига халақит берган
- 25.11.2019 16:55
- 362
- Ҳодиса
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари аёлни судраб олиб кетаётган видео тарқалди.
Ушбу ҳолатга Тошкент шаҳар ИИББ изоҳ берди.
Қайд этилишича, воқеа 22 ноябрь куни соат 01:45 ларда содир бўлган. Аввал фоҳишалик билан шуғуллангани ва ҳуқуқ тартибот органлари буйруғига бўйсунмаганлиги учун 18 марта жазоланган 25 ёшли фуқаро Миробод туманида ППХ ходимларини кўриб, катта йўлга ётиб олган ва автомобиллар ҳаракатига халақит берган.
Қиз ўша пайтда спиртли ичимликлар таъсирида бўлган.
ППХ ходимларининг талабига бўйсунмай қиз йўлда ётишда давом этган. Шунда ходимлар уни мажбурлаб олиб кетишига тўғри келган.
Теглар:
фоҳишалик