27 та корхона раҳбарларига жарима белгиланди

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Самарқанд ҳудудий бошқармаси кўмир, кон-руда ва норуда соҳаларида саноат хавфсизлиги испекцияси давлат инспекторлари томонидан амалга оширилган текширувлар жараёнида айрим қонун ҳамда техник-меъёрий ҳужжатлар талаби бажарилмаётгани аниқланди.

27 та тадбиркорлик субъектларида ўтказилган ўрганишларда 476 та камчиликлар ва қонун бузилишлар аниқланиб, корхоналар раҳбарлари ва иш ютирувчиларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Мутасаддилар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 260 ва 97-1 моддаларига асосан 7 943 000 сўм миқдорда жаримага тортилди.

Аслиддин ПИРНАЗАРОВ,

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Самарқанд худудий бошқармаси инспектори.