3 нафар фуқаронинг 81 миллион сўм маблағини қўлга киритган фермер хўжалиги раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
- 29.04.2020 13:34
- 250
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Норин тумани бўлими томонидан фуқаро А.нинг туманда фаолият кўрсатувчи “А-О” фермер хўжалиги раҳбари Т.Р.нинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, ёзган мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда фермер хўжалиги раҳбари Т.Р. фуқаро А. ва яна 2 нафар фуқароларнинг ишончига кириб, уларни алдаб, Катта Ўлмас массиви ҳудудидаги хўжаликнинг суғориладиган экин ер майдонлари ҳисобидан уларга уй-жой қуриш учун ер ажратиш ва ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 81 миллион сўм пул маблағларини қўлга киритганлиги аниқланган.
Бу ҳақда Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Шунингдек, текширув давомида фермер хўжалиги раҳбари Т.Р. муқаддам Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан судланганлиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан “А-О” фермер хўжалиги раҳбари Т.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа