5 декабрь куни ЖЧ-2026 учун қуръа ташлаш маросими ўтказилади
- 29.11.2025 19:11
- 150
- Спорт
ЎФА матбуот хизматининг маълум қилишича, ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросими Жон Кеннеди номидаги ижрочилик санъати мемориал марказида Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади. ️
Тадбирда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ва унинг мураббийлар штаби, шунингдек, ФИФА томонидан махсус таклиф этилган ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов қатнашади.