583 ми ёки 585?: Тилла тақинчоқлардаги пробалар нимаси билан фарқ қилади?

Тилла тақинчоқлар таркибидаги олтиннинг софлиги буюмнинг чидамлилиги, ёрқинликни сақлаб қолиши ва албатта, унинг якуний баҳосини белгилайди. Ушбу мақолада турли хил пробалар ўртасидаги фарқларни кўриб чиқамиз.

750 пробали ёки 18 каратли 75 фоиз олтинни ўз ичига олган қотишма кўпинча жилосиз ёки қизғиш рангга эга. Қиммат оғир заргарлик буюмларининг юқори нархи ҳам соф металлнинг юқори миқдори билан боғлиқ.

Ҳеч қандай аралашмаларсиз соф олтин жуда юмшоқ металл, ундан мустаҳкам узук ёки занжир ясашнинг иложи йўқ, бўлган тақдирда ҳам тақинчоқлар бир-икки кун ичида эгилиб, йўқ бўлиб кетади. Қотишма қаттиқ ва чидамли бўлиши учун олтинга кумуш, мис, палладий ёки никель каби бошқа металлар қўшилади. Заргарлик буюмига муҳрланган проба бу қотишмадаги соф олтиннинг аниқ миқдорини белгилайди.

Яна қанақа пробалар бор?

999 проба ёки америкача ҳисоб-китобдаги 24 каратлик  деярли соф олтин (99,9 фоиз) одатда оддий заргарлик буюмлари учун ишлатилмайди, чунки у жуда юмшоқ. У банк олтин қуймаси ва инвестицион тангаларини тайёрлаш учун ишлатилади.

750 пробали ёки 18 каратли 75 фоиз олтинни ўз ичига олган қотишма кўпинча жилосиз ёки қизғиш рангга эга қиммат. Оғир заргарлик буюмларининг юқори нархи ҳам соф металлнинг юқори миқдори билан боғлиқ.

375 проба ёки 9 каратда атиги 37,5 фоиз олтин бор. Камдан-кам ва асосан арзон заргарлик буюмларида учрайдиган қоришмадан қилинган буюмлар тезда хиралашади, чунки у жуда кўп мис ёки кумушни ўз ичига олган бўлади.

Оқ “тилла”даги проба

Бу қандайдир бошқа ёки алоҳида металл эмас, балки никель, палладий ёки кумуш каби оқ металлар билан қориштирилган олтин қотишмаси. Ёрқин оқ ранг ва жилоланишни йўқотмаслиги учун учун бундай заргарлик буюмлари одатда платина гуруҳининг энг нодир ва энг қиммат қимматбаҳо метали родий билан қопланади. Оқ тилланинг хоссалари ва кўриниши тўғридан-тўғри унинг тозалигига ёки қоришмадаги соф олтиннинг фоизига боғлиқ.

Қайси пробадаги олтин хиралашмайди ёки қора из қолдирмайди?

Таркибида оддий металлар кам бўлган 750 ва 999 тоифадаги буюмлар хиралашмайди. 375 пробали ва баъзида таркибида мис ёки никель кўп бўлган 585 пробали тақинчоқлар остида тери ёки бармоқлар қораяди.

Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, бармоқдаги узук остидаги қора доғлар кўпинча пробадан эмас, балки қўлга суртилган косметика, масалан, қўл кремининг мис билан реакцияга киришиши ёки қўл терлаганда оксидланиш натижасида келиб чиқади.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.