61 ёшли эркак турмуш ўртоғини ёқиб юборди
- 28.12.2019 10:09
- 411
- Ҳодиса
Сурхондарё вилояти Термиз туманида 61 ёшли эркак аразлаб уйидан кетиб қолган турмуш ўртоғини ёқиб юборди. Бу ҳақда бизга Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Хабар берилишича, Термиз тумани Чегара маҳалласида яшовчи, 1958 йилда туғилган Р.М. турмуш ўртоғи, 1963 йилда туғилган С.А. билан жанжалашиб қолган. Оилавий жанжал сабабли аёл уйидан аразлаб чиқиб кетиб, синглиси М.А.нинг уйида яшаб турган.
Бундан жаҳли чиққан Р.М. 26 декабрь куни соат 03:30 да унинг уйига борган. Эркак турмуш ўртоғи ухлаб ётган хонага кириб, ўзи билан олиб келган 5 литр ҳажмдаги полиэтилен идишдаги газ конденсатини рафиқасига сепиб, уни ёқиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.