7 минг АҚШ доллари эвазига ўқишга киритишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг “Технология ва сервис хизмати” кафедраси ўқитувчиси Р.А. ва Зангиота туманидаги 39-сонли мактаб ўқитувчиси М.Р. фуқаро А.У.дан жияни Ж.Т.ни ушбу университетга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 7.000 АҚШ долларини талаб қилиб олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.А. ва М.Р.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.