7 сотих захирадаги ер майдонини сотишга уринган фирибгар ушланди
- 24.02.2023 17:38
- 214
- Қонун ва ҳужжатлар
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд тумани бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирда, фуқаро Ў.М. бошқа бир фуқаро М.Т.нинг ишончига кириб, унга 20 000 АҚШ доллари эвазига туманнинг “Оҳалик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 7 сотих захирадаги ер майдонида уй-жой қуриш учун ҳужжатларни расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Теглар:
ноқонуний ер сотиш
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!