8 ойлик фарзандини 5 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган аёл ушланди
- 28.01.2020 10:33
- 170
- Жамият
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси ҳамда ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.А. (2000 йилда туғилган, оилали) 2019 йилда туғилган қиз фарзандини фуқаро М.га 5 000 АҚШ долларига сотиб, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини берган вақтида ушланган.
Бу ҳақда Бош прокуратура матубот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ж.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Теглар:
бола сотиш