8 ёшли қизалоқ электр токи уриши оқибатида вафот этди
- 25.08.2020 14:47
- 511
- Ҳодиса
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида 8 ёшли қизалоқ электр токи уриши оқибатида вафот этганлиги ҳақида хабар тарқалди.
Аниқланишича, Шайхонтоҳур тумани, Оқтепа мавзеси, 15-уй олдидаги электр кабели илинган иссиқ сув қувурида электр кучланиши юзага келган.
2020 йил 20 август куни 2012 йилда туғилган вояга етмаган қизалоқ ушбу қувурининг темир устунини ушлаши оқибатида ток уриб, вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 22 август куни Шайхонтоҳур тумани электр тармоқлари корхонаси мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 207-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Теглар:
бахтсиз ҳодиса
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа