9 та вилоятда келаси ҳафта бошигача сел келиш хавфи мавжуд
- 17.05.2022 17:17
- 139
- Ҳодиса
"Ўзгидромет" хабарига кўра, жорий йилнинг 18-23 май кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ пайтида шамол 15-20 м/с гача кучаяди.
Айрим жойларда кучли жала ёғиши кутилмоқда, дўл ҳам ёғиши мумкин.
18-23 май кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:
Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг айрим ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Хабарда тоғолди ва тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилар эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралган.
Теглар:
сел-сув тошқин
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш - бош мақсадимиз
- 43 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!