9 та вилоятнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув хавфи эълон қилинди
- 22.06.2022 17:05
- 221
- Долзарб
"Ўзгидромет" жорий йилнинг 23-27 июнь кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Жумладан:
Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий вилояти, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг қатор ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа