Афғонистонда сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар сони ошмоқда
- 12.05.2024 11:46
- 67
- Хориж
10 май куни кузатилган кучли ёмғир туфайли ҳалокатли сув тошқинлари юзага келган. Табиий офат оқибатида минглаб уйлар вайрон бўлган.
Халқаро миграция ташкилотининг "Agence France-Presse"га берган маълумотида қурбонлар сони 200 га етгани айтилган. Тошқинлар давом этиши билан ҳалок бўлганлар сони ҳам ошиши маълум қилинган.
“Толибон” ҳукумати бош матбуот котиби ҳам “юзлаб одамлар бу даҳшатли сув тошқини туфайли ҳалок бўлгани, кўпчилик жароҳат олгани” ни маълум қилган.
Мамлакатнинг Бағлон, Бадахшон, марказий Ғор ва ғарбий Ҳирот вилоятлари жиддий зарар кўрган.
Тошқинлар сабаб Бадахшоннинг 20 минг аҳоли яшайдиган Тишкан туманига кириш йўли тўсилиб қолган. Қутқарув гуруҳлари ишлаётгани айтилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Фаррошни эмас, ўзингизни қадрланг!
- Кеча, 16:07
- Жамият
“Охранка”ни титратган мақола
- Кеча, 15:11
- Мутолаа