Самарқандда Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади
2023 йил 13 апрель куни Самарқанд шаҳрида Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади.
Ўзбекистон, Эрон, Покистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Хитой ташқи ишлар вазирлари Афғонистондаги мавжуд вазиятни кўриб чиқадилар.
14 апрель куни эса Самарқандда Ўзбекистон, Арманистон, Беларус, Озарбайжон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Қирғиз Республикаси ва Қозоғистон делегациялари ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси иштирокида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтиши кутилмоқда. Унда халқаро кун тартиби ва МДҲ доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиш, қўшма дастурлар ижроси ҳамда МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашига кўриб чиқиши учун киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси кўзда тутилган.
Шунингдек, шу куни Самарқандда Марказий Осиё давлатлари ва Россия ташқи ишлар вазирларининг олтинчи учрашуви бўлиб ўтади.