Афғонистоннинг Бадахшон шаҳрида портлаш оқибатида 13 киши, жумладан Толибон қўмондони ҳалок бўлди
- 08.06.2023 17:24
- 131
- Хориж
Афғонистоннинг Бадахшон вилоятининг Файзобод шаҳридаги масжидда портлаш содир бўлди. Портлаш оқибатида 13 киши ҳалок бўлган, улар орасида Толибон ҳаракати қўмондони Сафиуллоҳ Яфтали ҳам бор.
Aamaj News ахборот агентлигининг хабар беришича, портлаш Толибоннинг Бадахшон вилояти губернатори ўринбосари Нисор Аҳмад Аҳмадийни хотирлаш маросимида бўлган.
Яқин-яқингача Бағлон вилоятида Толибон хавфсизлиги бошлиғи бўлган Яфтали билан Қори Эҳсонуллоҳ масжиди имоми ва бошқа таниқли оқсоқоллар ўлдирилган.
Ҳозирча мамлакатда фаолият юритаётган ҳеч бир қуролли гуруҳ бугунги ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа