Агар иқлим ўзгариши тўхтатилмаса, сайёрадаги энг машҳур жойлар қандай кўринишга эга бўлади?

Охирги 125 минг йил давомидаги сўнгги ўн йиллик энг иссиқ бўлди: фақат 1990 йилларнинг ўрталаридан бошлаб сайёрамиздаги тирик организмларнинг вазнидан деярли 28 баравар кўп 28 триллион тоннага яқин музлар эриди. Албатта, музлар миқдорининг камайиши инсоният учун ўз изини қолдириши муқаррар: Ердаги кўплаб шаҳарлар ҳатто бугун ҳам иқлим ўзгариши оқибатларини бошдан кечира бошлаган.

AdMe.ru  глобал иссиқликнинг жиддий табиатини баҳолашга қарор қилиб, агар Ердаги ўртача ҳароратнинг бир асрдан кўпроқ вақтдан бери давом этаётган узоқ муддатли кўтарилиши Цельсий бўйича яна 3 даражага кўтарилса, иқлимий оқибатлар сайёрадаги кўплаб рамзий жойларнинг сув остида қолишига олиб келиши мумкинлиги тўғрисидаги хулосага келди...

Мумбай, Ҳиндистон

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳри бугунги кунда гуллаб-яшнаган улкан шаҳар бўлса-да, эртага у ерда нима бўлишини ҳеч ким билмайди: яқин келажакда шаҳарнинг бутунлай сувга чўкиб қолиш хавфи бор. Маҳаллий аҳоли эса хавфсиз яшаш жойи излаб, материкнинг одам оёғи қадам босмаган жойларга кўчиб ўтишга мажбур бўлади.

Антарктида

Иқлим ўзгариши музли Антарктидага ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Минг йиллик музликларнинг эриши сайёра харитасида қитъага яқин янги оролларнинг пайдо бўлишига ва қирғоққа яқин жойлашган мамлакатларнинг кўплаб йўқотишларига олиб келади.

Санкт-Петербург, Россия

XXI  асрнинг охирида Нева дарёси бўйидаги шаҳар ҳақиқий Венецияга айланиши мумкин: у ердаги сув сатҳи шу даража кўтариладики, маҳаллий аҳоли фақат қайиқ ва гондоллар ёрдамида ҳаракатлана олади. Ички сув омборининг максимал чуқурлиги эса тахминан 2-3 метрга етади.

Рио-де-Жанейро, Бразилия

Глобал иссиқлик Бразилияга кўплаб муаммоларни келтириб чиқаради, сайёра ҳароратининг бироз кўтарилиши ортидан шаҳарнинг қирғоқбўйи ҳудудлари сув остида қолиш хавфи остида.

Альп тоғлари, Швейцария

Дунёнинг турли бурчакларидан келадиган сайёҳларнинг Альп тоғларида жойлашган севимли тоғ-чанғи курортлари тез орада қорсиз юриш жойларига айланиб қолиши мумкин. XXI асрнинг охирига келиб, чанғи ихлосмандлари ўзлари соғинган Альпдаги қорларни кўриш учун 3 километр баландликка тирмашиб чиқишларига тўғри келади.

Амазониянинг ёмғирли ўрмонлари, Бразилия

Амазонканинг тропик ўрмонлари бугунги кунда Жанубий Америка қитъасининг деярли 40 фоизини эгаллайди. Олимларнинг фикрича, иқлим ўзгариши ҳайвонлар учун қулай бўлган макондаги ўрмон ёнғинлари аллақачон қурғоқчиликка тўла хавфли ҳудудга айлантирмоқда. Агар ҳозир шундай бўлса, эртага уни нима кутар экан?

Гавана, Куба 

Атроф-муҳитнинг ўртача ҳарорати атиги 3 даражага кўтарилса, эндиликда дам олиш масканлари ва диққатга сазовор жойларга тўла Куба пойтахти бутунлай сув остида қолади. Агар инсоният атмосферага зарарли чиқиндилар миқдорини кескин камайтирса ва ҳароратнинг янада ошишига йўл қўймаса, Гаванани сақлаб қолиш мумкин.

Пасторури музлиги, Перу

Бугунги кунда Пасторури Жанубий Америкадаги ноёб музликлардан биридир. Шаҳардаги диққатга сазовор жойларнинг жойлашуви бу музликлар фаолиятини йўққа чиқариб юбориш имкониятини оширади, ҳатто ҳароратнинг бироз кўтарилиши ҳам ушбу минтақанинг иқлими ва гўзаллигини абадий ўзгартириши мумкин.

Сплит, Хорватия

Агар инсоният зудлик билан углерод изларини камайтирмаса, Хорватиянинг Сплит шаҳри қисман сув остида қолиб кетади. Худди шу нарса Адриатик денгизи соҳилининг қолган қисмига ҳам тегишли бўлиб, келгуси ўн йилликларда у ерларни сув босиши мумкин.

Озодлик ороли, АҚШ

Глобал иссиқлик Нью-Йорк ҳаётига ҳам катта таъсир кўрсатади. Унинг машҳур Озодлик ҳайкали океанлар сувига белигача чўкиш хавфи остида қолмоқда. Шаҳар кўчаларининг ўзи ҳам келган сайёҳларни хурсанд қилиши даргумон: уларнинг аксарияти глобал сув тошқини зонасида бўлиб қолиши мумкин.

Ўлик денгиз, Исроил

Бир неча ўн йиллар давомида Ўлик денгиз бир вақтлар ўзи босиб олган қуруқлик ҳудудини тезда йўқотиши мумкин. 2050 йилга келиб Глобал иссиқликнинг тезлашиши натижасида Яқин Шарқнинг асосий табиий диққатга сазовор жойларидан бирига сайёрамиздан йўқолиб кетиш хавфи таҳдид солмоқда.

Дубай, Араб Амирликлари

Сайёрамиздаги эҳтимол, энг замонавий мегаполис саналадиган Дубай тез орада жонсиз чўлга айланиб қолиши мумкин. Шаҳар аллақачон сув танқислиги ва юқори ўртача йиллик ҳарорат билан курашаётган бўлсада, мамлакат келажакда совутиш ва тоза сув чиқариш учун янада кўпроқ харажатларга дуч келади.

Нима деб ўйлайсиз, сизнингча, инсоният иқлим ўзгариши олдини олишга ҳисса қўша оладими?

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.