"Агробанк" филиалига аёл раҳбар этиб тайинланди

“Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг Гўзалкент филиали бошқарувчиси лавозимига Сайфиддинова Муҳиба Тошпўлатовна тайинланди.

М.Сайфиддинова банк соҳасида меҳнат фаолиятини 1999 йилда ихтисослаштирилган акциядорлик тижорат "Пахта банки"нинг Самарқанд вилоят бошқармаси банк операциялари бўлимида мутахассисликдан бошлаган.

2020 йил ноябрдан ҳозирга қадар "Агробанк" акциядорлик тижорат банки Самарқанд вилоят бошқармаси чакана хизматларни ривожлантириш бўлими жисмоний шахсларни кредитлаш шўъбаси мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.