Аҳоли ва тадбиркорлардан айрим ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади
🔘 Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳолидан, шу жумладан, тадбиркорлардан қуйидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади:
🔹 шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;
🔹 шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати;
🔹 тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг маълумотномалари;
🔹 меҳнат дафтарчалари ва уларнинг нусхалари (фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно);
🔹 иш ҳақи ва иш стажини, олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномалари (фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно);
🔹 кадастр ҳужжатлари ва уларнинг нусхаларини.
🖥 Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари мазкур ҳужжат ва маълумотларни тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан, "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади, дейилади Huquqiy axborot маълумотида.