Аҳолига зарар етмади, бироқ экинлар талафот кўрди: Иштихондаги сел бўйича расмий муносабат билдирилди
- 16.05.2022 11:32
- 395
- Самарқанд
Кеча, Иштихон туманидан келган видеохабарда туманнинг Ўзбекқўрғон маҳалласида сел кузатилгани ҳақида айтилганди. Туман ҳокимлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.
“Иштихон тумани ФВБ вакиллари ҳолатни ўрганиб чиқишди. Маълум бўлишича, қўшни Қўшработ ва Пайариқ туманларининг баъзи ҳудудларида ёғингарчилик кўп бўлиши оқибатида, ёмғир сувлари тумандаги Ўзбекқўрғон маҳалласи, Башир қишлоғида сой атрофидаги баъзи узумзор ва экин майдонларига зарар етказган.
Сел келиши натижасида аҳоли хонадонлари зарар етмаган ва фуқаролар ҳаётига хавф юзага келмаган”, дейилади муносабатда.
Ҳокимлик хабарига кўра, ҳудудда фуқароларга амалий ёрдам берилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 45 дақиқа аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 3 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!