Ажабланарли жойлар ва ҳодисалар

Сайёрада жуда кўп тушунилиши қийин ёки умуман тушуниб бўлмайдиган сирли жойлар бор. Илм-фан ниманидир тушунтиради, аммо баъзи бир ҳодисаларга изоҳ топилмаяпти. Бугун сайёрадаги яна бир неча илмий изоҳга берилмайдиган ғалати жойлар билан танишамиз.

Эгри ўрмон

Ушбу ўрмон Польшада жойлашган ва тахминан 400 та дарахт танаси эгрилиги билан ажралиб туради. Бу дарахтлар тахминан 1930 йилларда экилган. Ўша пайтда бу ҳудудда ҳарбий ҳаракатлар содир бўлган бўлиши мумкин. Лекин нима сабабдан нақд 400 та қарағайнинг эгри ўсганини аниқлашнинг иложи бўлмаган.

Рона и Арв дарёларининг аниқ чегараси

Ушбу дарёлар Женевада жойлашган ва маълум бир жойда улар бир оқимга қўшилиб кетади. Ушбу чўзинчоқ йўналиш ноёб, чунки икки дарё суви аралашмайди ва бирлашганда аниқ кўринадиган чегарага эга. Сувларнинг зичлиги ва таркиби фарқланиши туфайли бу чегараланиш ҳеч бир тўсиқсиз яққол кўриниб туради.

Сув остидаги дарё

Бундай дарё Қора денгизда, тоза сув ва водород сульфиди чегарасида жойлашган: аслида айнан водород сульфидининг борлиги бу каби ҳодисани кузатишга имкон яратади. Дунёда бундай жой битта эмас, Қора денгиз дарёси энг машҳур ҳисобланади.

Эгизаклар шаҳри

Ҳиндистонда Кодинҳи номли кичик бир шаҳар бор, у ерда 2000 нафар аҳолига 200 жуфт эгизак тўғри келади. Бу кўрсаткич доимий равишда ўсиб туради ва йилдан йилга эгизаклар туғилиши ортиб бормоқда. Бу ҳодиса сабаби ҳам номаълум.

Патом вулқон кратери

1949 йилда кашф этилган бу вулқон кратери Россиянинг Иркутск вилоятида жойлашган. Кратернинг бу шаклда пайдо бўлишининг сабаби нимада? Бу ҳанузгача номаълум, бироқ унинг ҳажми, шакли ва баландлиги доим ўзгариб туради. Яъни, у тирик.

Саргассо денгизи

Бу дунёдаги ягона қирғоқсиз денгиз ва уни океандан тўртта сув оқими ажратиб туради.

Денгиздаги юлдузлар ёки юлдузлари уммони
Денгиз сатҳидаги тунги юлдузларнинг кўзгудаги акси каби кўринадиган миллион ёруғлик нуқталари аслида сувдаги мавжуд динофлагеллат деб аталадиган жуда кичик организмлар - фитопланктондир. Юзага кўтарилиб, кислород билан алоқа қилганда улар нурланишни келтириб чиқаради.
Ушбу ҳодисани кўплаб тропик денгизларда кузатиш мумкин, энг машҳури Мальдивдаги Ваадху оролидир.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.