Ажабланарли туюладиган, аммо мутлақо ҳақиқат бўлган фактлар

🔹 Гепардлар ўкира олмайди, улар уй мушуклари каби миёвлайди.

🔹 Узунлиги 6 400 километр бўлган Амазонка дарёси устидан битта ҳам кўприк қурилмаган.

🔹 LEGO компанияси дунёдаги ҳар қандай шина ишлаб чиқарадиган компанияларга қараганда кўпроқ шина ишлаб чиқаради. Гап ўйинчоқ машиналари учун тайёрланадиган кичик шиналар ҳақида кетаяпти.

🔹 Эфиопияда қўлланиладиган тақвим умумий қабул қилинган календарларга қараганда 7 йил орқада қолган. Шу сабаб ушбу мамлакат аҳолиси ҳали 2014 йилда яшайди.

🔹 Ҳар бир ананаснинг ўсиши ва етилиши учун тахминан 2 йил вақт керак.



🔹 Adidas ва Puma асосчилари туғишган ака-ука Адольф ва Рудольф Дасслерлар. Бу икки компаниянинг Германиядаги бош қароргоҳи қўшни биноларда ёнма-ён жойлашган.

🔹 Ердаги барча чумолиларнинг умумий вазни ердаги барча одамларнинг вазнига қараганда оғир.

🔹 Ўртача отнинг бир ирғиб олдинга ташланиши 15 от кучига етиши мумкин.

🔹 Ўртастатистик одам борлиги унутилиб кетиши учун 3-4 авлод ўтиши керак. Агар у албатта ўзини мисли кўрилмаган ишлар билан кўрсатган бўлмаса.

🔹Сиз ҳам Миср эҳромлари саҳро ўртасида жойлашган деб тасаввур қилар эдингизми? Аслида улар Гиза шаҳрининг бевосита яқинлигида жойлашган.

Баҳора тайёрлади.