Америкалик баскетболчи Майкл Жордан “Найк” компаниясидан қанча пул олади?

🔹 Дунё аҳолисининг 70 фоизидан кўпроғи ҳеч қачон телефон қўнғироғини эшитмаган. Африкада ҳар 40 кишининг биттасида телефон бор.

🔹 Бугунги кунга қадар зарб этилган энг оғир танга Канада банки томонидан чиқарилган 1 миллион долларлик олтин танга бўлди: 100 килограмм вазнга эга олтин танганинг диаметри 50,8, қалинлиги эса 2,54 сантиметрни ташкил этади.



🔹 Гарчи ҳамма одамлар рангли тушлар кўрса-да, Ер юзидаги одамларнинг 10 фоизи кечалари тушида кўрган рангларни эслай олмайди.

🔹 Бир йилда инсон қовурғалари 5 миллион атрофидаги ҳаракатни амалга оширади.

🔹 Йил давомидаги баъзи кунларда «Apple» компанияси ҳисоб-рақамларидаги маблағ Америка ҳукумати ҳисоб-рақамларига қараганда кўпроқ бўлган даврлар бўлиб туради.

🔹 Дунёдаги одамларнинг атиги 7 фоизи чап қўлдир.

🔹 Лимон таркибида қулупнайга қараганда кўпроқ шакар бор.

🔹 Туяқушнинг кўзи унинг миясига қараганда каттароқ.



🔹 Америкалик баскетболчи Майкл Жордан ҳар йили “Найк” компаниясидан унинг Малайзиядаги фабрикаларидаги ишчилар бир йил давомида оладиган иш ҳақидан кўра кўпроқ пул олади.



🔹 Азов дунёдаги энг саёз денгиз ҳисобланади. Унинг максимал чуқурлиги 13,5 метрни ташкил қилади.



🔹 Олимлар энг ақлли болалар сентябрь ойида туғилишини исботладилар.

depositphotos_338469274-stock-photo-smart-kid-standing-book-chalkboard.jpg (600×400)

🔹 Дунёдаги энг экстремал пляж Сен-Мартен оролидаги Махо пляжидир. Оролнинг кичиклиги сабабли ундаги пляж халқаро аэропортнинг учиш-қўниш йўлагининг бошида жойлашган. Натижада қўниш лайнерлари дам олувчиларнинг боши устидан 10-20 метр баландликда учиб ўтишади.



🔹 Кўпинча реклама расмларида, шу жумладан газетадаги эълонларда соат вақти 10:10 кўрсатилади. Соат милларининг бундай жойлашиши табассум билан боғлиқ бўлиб, бу кишига ижобий кайфиятни яратади.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.