"Амир Темур" ордени қаерда сақланяпти?

1996 йил 18 октябрь куни Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг 660 йиллик юбилейида Самарқанд шаҳри “Амир Темур” ордени билан тақдирланган ва ушбу сана Самарқанд шаҳар куни деб белгиланган.

Айни пайтда мазкур орден Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси фондида сақланмоқда.