Амур йўлбарслари мўйнасини сотиб, суягидан шароб тайёрловчилар жавобгарликка тортилди
Хитойдаги давлат ёввойи ҳайвонлар бошпана муассасасини Амур йўлбарсларини яширинча сўйиб, мўйнасини сотиш ва суякларидан анъанавий қувватни оширувчи шароб тайёрлашда айблашди. Бу ҳақда Daily Mail ёзади.
Нашр маълумотларига кўра, Хитой ёввойи табиатни муҳофаза қилиш ассоциацияси қошидаги Цинхуандао ҳайвонот дунёсини қутқариш хизматидагилар ҳайвонлар терисининг бир донасини 700 минг юанга (деярли 8 миллион рубль) пуллаган. Шу билан бирга, экзотик маҳсулот сифатида йўлбарс гўшти содир бўлаётган жиноятларга кўз юмган маҳаллий амалдорларга тортилган.
Манбага кўра, ташкилот директори ходимларига Амур йўлбарсларини электр токи билан ўлдиришни буюрган. Ҳайвон суякларидан 1993 йилдан бери ишлаб чиқариш ва сотиш тақиқланган шароб тайёрланган. Ҳайвонлар бошпанаси муассасасида тақиқларга қарамай, олди-сотди ишлари ошкора ривожланган.
Бундан ташқари, манба маълумотларига кўра, оққуш, шер ва тимсоҳ ўлдирилиб, уларнинг гўшти тансиқ таом сифатида пулланган. Ташкилот ходимлари ушбу айбловни рад этмоқда. Айни пайтда полиция тергов олиб бормоқда.
Г.ХОЛДОРОВА тайёрлади.