Англияда ухлаш учун мўлжалланган тунги кинотеатрлар бор...

🔹 Энг чидамли двигатель - бу инсон юраги. Ҳар куни юрак автомобилда 32 километр юриш учун етарли энергия ишлаб чиқаради.

🔹 Одам қанчалик ақлли бўлса, унда мия касаллиги эҳтимоли камроқ бўлади. Интеллектуал фаолият касаллик ўрнини қоплайдиган қўшимча тўқима ҳосил бўлишига кўмакдош бўлади.

🔹 Аччиқ қизил қалампир С витаминига бой манба. Хом қалампирда 140 мг С витамини бор, бу апельсинга қараганда икки маротаба кўп.

🔹 Оксфорд университети олимлари китоб ўқишни хавотир ва стрессни даволаш воситаси сифатида тан олишди. Ҳайратланарлиси, мутолаа алкоголь ичишдан кўра яхшироқ, пиёда юриш, чой ичиш ёки мусиқа тинглашдан самаралироқ, дейди улар.

🔹 Ширинликка мойиллик бу ўзини тута олмаслик дегани эмас. Олимлар ширинликни инсон ҳаёти учун керакли биологик афзаллик деб ҳисоблашади. Яқинда ўтказилган тадқиқотлар ширинликлар оғриқ қолдирувчи хусусиятга эга эканлигини кўрсатди.

🔹 Польша ва Литвада портал ўрнатилди. Тўғриси, бундай порталлар сизни бошқа маконга ўтказмайди, бироқ худди шу экраннинг нариги томонидаги одамлар сизни кўриб турган бир пайтда, сиз бошқа мамлакат кўчаларида нима бўлаётганини интернет орқали кузатишингиз мумкин.

🔹 Асалнинг яроқлилик муддати йўқ. Энг қадимги асал идиши 1922 йилда Ховард Картер томонидан Миср фиръавни Тутанхамон қабридан топилган. Олимлар уни ўрганиб, истеъмол учун яроқли деб топишди.

🔹 Қушлар туллаш пайтида учиш қобилиятини вақтинча йўқотади. Масалан, ўрдаклар 20-35 кун, оққушлар эса деярли 1,5 ой давомида уча олмайди.

🔹 Англияда ухлаш учун мўлжалланган тунги кинотеатрлар бор. Эрталаб у ерда бепул нонушта ҳам берилади.

🔹 Инсон ўпкасида ҳатто дарахт ўстириш мумкин.

 Баҳора тайёрлади.