АҚШ ҳарбийларини ҳали Германиядан олиб чиқмасликка қарор қилди
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливаннинг айтишича, Жо Байден 4 февраль куни Америка ҳарбий контингентининг Германиядан чиқарилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилди.
“Кеча у Пентагон раҳбари Остиннинг АҚШдаги ҳарбий қисмларини дунё бўйича жойлаштирилишини кўриб чиқиши ва шу жараён доирасида АҚШ қўшинларининг Германиядан ҳар қандай қайта жойлаштирилишини тўхтатиши ҳақида эълон қилди”, деди Салливан брифингда.
Унинг таъкидлашича, Байден даврида АҚШ қўшинларининг хорижга жойлаштирилиши "бизнинг миллий хавфсизлигимиз ва дипломатик устуворлигимизга мувофиқ бўлади".
2020 йил июнь ойида Американинг собиқ президенти Доналд Трамп Германиядан 12 минг америкалик ҳарбий қўшинни Европа давлатларига ва Америкага олиб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилганини эълон қилди. У Германияда 25 минг аскар қолдириш ниятида эканлигини таъкидлади.
Ўшанда Трамп Германия мудофаа учун етарли маблағ ажратмаётгани ва шу тариқа НАТО ишончини йўқотмоқда, деб ҳисоблаганлиги сабабли бундай қарорга келганини тушунтирди. Трамп Берлин мудофаа бюджетини оширсагина барча ҳарбийларни Германияга қайтаришга қарор қилганди.