АҚШ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти аъзолигини расман тарк этди
- 09.07.2020 13:45
- 240
- Хориж
АҚШ Президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар расман ЖССТ аъзолигидан чиққанлигини конгрессга маълум қилди. Шу тариқа ЖССТ ҳар йили ярим миллаирд АҚШ долларигача сармоя киритувчи шерикдан маҳрум бўлди.
Доналд Трамп ташкилотни ўз вақтида инсониятни коронавирус хавфидан огоҳлантирмаганликда айбламоқда. Бундан ташқари, Трампнинг фикрига кўра, ташкилот Хитой манфатлари учун хизмат қилмоқда.
АҚШда бўлиб ўтиши кутилаётган президент сайловларидаги Трампнинг асосий рақиби Джо Байден Оқ уй раҳбари этиб сайланса, унинг биринчи қиладиган иши АҚШни ЖССТ таркибига қайтариш бўлишини маълум қилди.