АҚШ Россияни Ливия учун қалбаки валюта чиқарганликда айблади

Малта ҳукумати 1,1 миллиард АҚШ долларига тенг қийматга эга бўлган Ливия валютасини қўлга олди. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти сайтида хабар берилди.

Ташқи сиёсат ташкилотининг фикрига кўра, қалбаки динорлар Россиянинг тўғридан-тўғри ҳукуматга тегишли бўлган, пул банкнотлари, танга ва паспортлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган “Гознак” ташкилотида босиб чиқарилган. АҚШ тахминига кўра, буюртмачи Ливия Марказий банки эмас, аллақандай бошқа ташкилот бўлган.

Шунингдек АҚШ давлат департаменти Россияни Ливия иқтисодий муаммоларини янада оғир аҳволга солиб қўяётганда айблади.

“Мазкур кўнгилсиз ҳолат яна бир бор Россия ўзининг Ливиядаги нотўғри ҳаракатларини тўхтатиши лозимлигини кўрсатмоқда”, дейилган департамент хабарида.

Россия Федерацияси расман бошқа давлатлар учун ҳам Миллий банкларнинг буюртмаларига биноан валюта ишлаб чиқаради. Ливия Марказий банки билан бундай шартнома 2016 йилда тузилган.