АҚШ Сенати Трампнинг импичментини конституциявий деб тан олди
АҚШ Сенати АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампга нисбатан импичмент жараёнининг конституцияга мувофиқлигини тан олди, деб хабар беради «РИА Новости» овоз бериш натижаларига асосланиб.
Ҳаммаси бўлиб, овоз бериш натижаларига кўра, 56 сенатор импичмент процедураси мамлакатнинг асосий қонунчилигига мувофиқ эканлигини тасдиқлади, 44 депутат қарши чиқди. Жараён бугун, 10 февраль куни давом этади.
Шу билан бирга, қарши овоз берган республикачилар Трампни оқлашга эришиш ниятида эканликларини айтишди. Собиқ президент импичменти учун Сенатда 67 овоз зарур.
14 январь куни АҚШ Вакиллик палатаси Вашингтондаги тартибсизликлар учун Трампга импичмент бериш учун овоз берганди. Кейинги овоз бериш Трампни лавозимидан четлаштиришга қаратилган иккинчи уриниш бўлди. Демократларнинг Трампга импичмент эълон қилиш қарори, жумладан, жараён тугагандан сўнг у президентликка номзодини кўрсата олмаслиги учун ҳаракатдир.
АҚШда биринчи марта президентлик муддати тугаши билан мамлакат раҳбарини лавозимидан четлаштиришга уринилмоқда.