Ардоғимиздасиз, устозлар!
Тадбирда узоқ йиллардан буён божхона тизимида ишлаб келаётган тажрибали устоз ходимлар ҳамда уларнинг шогирдлари - ёш божхоначилар иштирок этди.
– Ўқитувчи, мураббий, устоз... Оддийгина бу сўзлар замирида шунчалик катта маъно ва мазмун борки, таърифлашга тил ожиз, – деди тадбирда иштирок этган вилоят ахборот кутубхона маркази кутубхоначиси М.Раҳматова.
– Бугунги тадбирда божхона тизимида фаолият юритаётган фахрий ва ёш ходимларнинг бир-бирларига меҳр-муҳаббати эътирофга лойиқ. Шунингдек, устоз ҳам, мураббий ҳам китоб ўқиб камол топган. Зеро, китоб инсонни эзгуликка етаклайди. Демоқчиманки, вилоят божхона бошқармасида ходимларни интеллектуал эҳтиёжларини қондириш ҳамда мустақил билим олишларини таъминлаш мақсадида кутубхона ташкил этганмиз. Кутубхона фондидан бадиий, тарихий, сиёсий, ҳуқуқий, хотира, хизмат фаолиятига оид жами 300 яқин адабиётлар ва 500 дан зиёд электрон китоблар жой эгаллаган. Бугунги тадбирда шогирдларнинг устозларига китоблар совға қилгани янада ибратли бўлди.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати