Армияси, қамоқхонаси ва вокзали йўқ мамлакат
Бу мамлакатда армия, қамоқхона, фойдали қазилмалар йўқ, қишлоқ хўжалиги ва бошқа саноат ривожланмаган. Давлатнинг ялпи ички маҳсулотининг 50 фоизини туризм, асосан чанғи спорти ташкил этади. Аэропортлар ва вокзаллар йўқлигига қарамай, саёҳатчилар бу ерга келиш йўлларини топишади.
Қамоқхонлар ва адвокатликка тақиқ
Бу Андорра давлати ҳисобланади. У Европадаги энг хавфсиз князликлардан бири. Бу ерда бутун мамлакат бўйлаб 200 га яқин полициячи хизмат қилади, лекин давлатнинг армияси йўқ. 1864 йилдан буён адвокатлар қонунчилик даражасида тақиқланган. Улар жиноятчиларнинг ҳимоячиси ҳисобланади ва қонунга шундай дейилган: “Бизнинг судларда қорани оққа чиқара олишга ўргатилган адвокатларнинг чиқиши тақиқланади”. Маҳаллий аҳоли ҳазил тариқасида ҳатто кўчадаги одамлардан ўзини талон-торож қилишни сўраб, тажриба ўтказишди, аммо ҳеч ким бунга рози бўлмаган.
Мамлакат қонунларига зид бўлган жиноят содир этган шахс суд қилинади, у жазони қўшни Франция ёки Испания давлатларида ўтайди.
Транспорт
Қишки спорт турларини яхши кўрадиган сайёҳлар учун машҳур мамлакатда аэропорт ёки темир йўл вокзаллари йўқ. Қоидага кўра, саёҳатчилар дастлаб унинг чегарасига яқин жойлашган Испания ва Франция каби қўшни давлатларга самолётда учиб келишади ва у ерда машинани ижарага олиб, Андорра томон йўл олишади.
Шунингдек, Андоррада Испания ва Франциянинг Барселона, Реус, Таррагона, Тулуза ва Жирона шаҳарларига хусусий компанияларга тегишли автобус қатновлари йўлга қўйилган.
Мамлакатда вертолётлар, бир неча турдаги автобуслар, шунингдек, канат(осма) йўли каби бошқа транспорт воситалари ҳам юқори талабга эга.
Иқтисодиёт
Кичик давлат ҳисобланишига қарамай, Андорра иқтисодий жиҳатдан жуда ривожланган. Бу ерда ишсизлик деярли йўқ, мамлакат асосий даромадини туризм саноатидан олади. Аҳолининг 78 фоизи хизмат кўрсатиш соҳасида ишлайди. Дунёдаги энг яхши чанғи курортлар ҳам шу ерда жойлашган.
Андорра мамлакат даромадининг жуда кичик улушини ташкил қиладиган тамаки ва мебель маҳсулотларини экспорт қилади. Бу ерда фойдали қазилмалар конлари бор, лекин улар ўзлаштирилмаган, шунинг учун ҳукумат улардан фойдаланмайди.
Ҳаёт даражаси
Давлатда ҳаммаси битта шаҳарга бирлашган еттита шаҳар бор. Мамлакат ландшафтининг катта қисми тоғлардан иборат, шунинг учун одамлар том маънода тоғларда яшайди. Турмуш даражаси юқори Андорра фуқаролари бошқа ривожланган давлатларга ишга кетиш учун ўз мамлакатини тарк этмайди, мамлакатда ўртача умр кўриш 84,4 йилни ташкил этади. Аҳоли ижтимоий ҳимояси ривожланмаган, нафақалар тўланмайди. Бироқ, даромад даражаси анча юқори бўлиб, энг кам иш ҳақи ойига 1100 евродан юқори. Шу билан бирга, бу ерда нархлар бошқа Европа мамлакатларига қараганда анча паст. Божхона тўловлари тўланмаслиги сабабли қўшни давлатлар фуқаролари харид қилиш учун бу ерга келишади.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.