Артур Эддингтон, Вольтер, Франсуа Рабле,Моцарт… - буюклар ҳаётидан лавҳалар

Бир куни инглиз астрономи Артур Эддингтонга: "Жаноб, сиз Эйнштейннинг нисбийлик назариясини тушунадиган дунёдаги учта одамдан бири эканлигингиз ростми?", деб савол берибди. Сукунат ҳукм сурибди - олим жавоб беришга қийналди чоғи...

Савол берувчи вазиятни юмшатишга шошилди:

- Жаноб, эҳтимол мен нотўғри гапириб қўйгандирман? Афтидан... жаноб... сиз, ўз камтарлигингиз билан менинг саволимни ножўядеб ҳисоблашингизни тахмин қилишим керак...Ундай бўлса, сэр, агар рухсат берсангиз...

- Ҳечқиси йўқ, хижолат бўлманг, — Эддингтон мулойимлик билан унинг гапини бўлди, — мен учинчи одам ким экан, деб эслашга уриниб кўрдим.

Француз ёзувчиси ва файласуфи Вольтернинг соғлом бўлган кунларида кечқурунлари вақтини бирга ўтказадиган шифокор дўсти бор эди. Лекин у бетоб бўлиши биланоқ дарҳол шифокорга хат ёзарди: “Муҳтарам доктор! Илтимос, бугун келиб ўтирманг: мен бетобман."

 

Кунларнинг бирида молиявий қийинчиликларга дуч келган француз сатирики Франсуа Рабле(1494-1553) Лиондан Парижга қайтиши керак эди.Тушкунликка тушиб, “йўқ нарсани кутиб ўтириш”Рабленинг табиатига хос эмас эди. Шунинг у Парижга бориш режасини тузди ва учта қоғоз қопчага шакар солиб, устига Қирол учун заҳар, Қиролича учун заҳар”, “Шаҳзода учун заҳар деб ёзиб, уларни кўринадиган жойга қўйди.

Хонани тозалаган меҳмонхона хизматчиси буёзувларни ўқиб дарҳол хўжайинига хабар берди. У қўриқчиларни чақирди. Рабле қўлга олинди вакузатув остида Парижга юборилди. Прокурор олдига келиб, у ўз найрангини тан олишга шошилди, қонун қўриқчиси ҳушини йиғиб олгунга қадар ёзувчи “заҳар”ларни ютиб юборди.

 

Назарий физик, Нобель мукофоти лауреати  Макс Борн докторлик даражаси учун имтиҳон сифатида астрономияни танлади. Имтиҳонга келганида,академик Шварцшильд  ундан сўради:

- Учар юлдузни кўриб қолсангиз, нима қиласиз?

Бундай саволга  “Ҳаракатнинг вақти ва йўналиши, ёруғлик траекториясининг узунлигини ўлчаб,шундан кейин тахминий траекторияни аниқлаб олардим”, деб жавоб бериши керак бўлган Борн ўзини тўхтата олмасдан:

- Тилак тилаган бўлардим, - деб жавоб берди.

 

 

Ўқитувчи буюк юнон математиги Эвклиддан сўради: Иккита бутун олмами, ёки тўртта ярим олма, қайсисини афзал кўрасан?

- Албатта, тўртта ярим олманида.

- Нега? — деб сўради ўқитувчи. Иккови ҳам битта нарса эмасми?

– Йўқ, умуман битта эмас, - жавоб берди бўлажак математик, - иккита бутун олмани танлаб, уларниқурт еган ёки емаган эканлигини қандай билиб оламан?

Кунларнинг бирида машҳур немис шифокори Э.Хеймни зудлик билан касалхонага чақиришди: у даволаётган оғир бемор ҳушини йўқотиб, ўлимталвасасида эди. Касалхонага келган Хейм шошилинч чоралар кўрди, ўзига кела бошлаган бемор кўзларини очди ва атрофида ўралган шифокорлар ва ҳамшираларга қараб, Хеймдан сўради:

- Бу аҳмоқлар қаердан келди?

Бемор уйғонганидан жуда хурсанд бўлган Хейм ҳамкасбларига ўгирилди ва ғолибона деди:

- Кўрдингизми, жаноблар, у сизларни таниди!

 

Бир йигит Моцартдан симфониялар қандай ёзилиши ҳақида сўради.

- Сиз ҳали жуда ёшсиз, - жавоб берди Моцарт, - балладалардан бошласангиз яхши бўларди.

- Лекин сиз атиги тўққиз ёшингизда симфония ёзгансиз...

- Тўғри, - тасдиқлади Моцарт, - лекин мен буни қандай қилишни ҳеч кимдан сўрамаганман.

Қадимги Рим сиёсатчиси ва ёзувчиси, иллатлар ва ҳашаматга қарши консерватив курашчи сифатида танилган Катонга унинг ашаддий тарафдорларидан бири:

- Римда ҳали сизга ҳайкал ўрнатилмаганлиги жуда ғазабланарли! Бу билан ўзим шуғулланишим керак, - деди.

- Қўяқол, -  жавоб берди Катон, - мен одамларнинг Нега ўзи Катонга ҳайкал қўйилган? деган саволидан кўра: “Нега Катоннинг ҳайкали йўқ?деб айтишни афзал кўраман.

Австриялик композитор Йозеф Гайдннинг ўртамиёна қобилиятли бастакорлар орасида кўплаб ҳасадгўйлари бор эди. Улардан бири иттифоқчи сифатида буюк бастакор Моцартни ёллашга қарор қилди. У Моцартни Гайдн квартети ижро этиладиган концертга таклиф қилди ва ижропайтида ғазаб билан Моцартга деди:

- Мен ҳеч қачон бундай ёзмаган бўлардим.

- Мен ҳам, - жавоб қилди Моцарт, - нима учунлигини биласизми? Негаки, бу жозибалиоҳанглар ҳеч қачон на сизнинг, на менинг бошимизга келмаган бўларди.

Б.Муҳаммадиева тўплади